Email: Eralievs@rferl.org
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимларга давлат мадҳиясини ёдлаш, уни руҳлантирувчи тарзда куйлаш ва махсус порталга жойлаш вазифасини юклади.
Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар куч ишлатар орган ходимлари томонидан яна таҳқирланди.
Қирғизистон тарихида "Июн воқеалари" ёки "Ўш воқеалари" номи билан муҳрланиб қолган қонли тўқнашувларга 15 йил тўлди.
Ўзбекистон – БАА ўйинини кўришга ва ўз жамоасини қўллаб-қувватлашга борган ўзбек футболи мухлислари Абу-Даби аэропортида бир неча соат ушлаб турилди. Муаммо консуллик даражасидаги музокаралар билан ҳал этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг амалдор фарзандлари Кремлда катта эҳтиром билан қабул қилинди. Бу – Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини “эҳтимолий ворислар” орқали мустаҳкамлашга қаратилган стратегияси сифатида баҳоланмоқда.
Италия Бош вазири ташрифи арафасида Самарқандда талабалар айрим ётоқхоналардан чиқарилиб, шаҳарда ҳаракат чекланди. Ўзбекистонда танқидларга қарамасдан бундай амалиёт йиллар давомида сақланиб қолмоқда.
Москва яқинидаги Сахарово миграция марказида юзага келган ҳалокатли тиқилинч бир инсон ҳаётига зомин бўлгани айтилмоқда. Россиянинг расмий идоралари марҳумнинг шахси ва қайси ўлка фуқароси экани ҳақида маълумот бермаган.
Ўзбекистонда хитойлик сармоядорлар фаолияти баҳс ва танқидларга сабаб бўлаётган пайтда Тошкент ва Пекин ўртасида визасиз тартиб кучга кирмоқда.
Бишкекда таҳсил олаётган ўзбекистонлик 25 яшар Азиза Гулмуродова 40 кундан зиёд вақтдан бери комада ётибди. Уни университет яқинида машина уриб юборган.
Новосибирск шаҳрида полициянинг зўравонлигига учраганини айтган ўзбекистонлик мигрантлар Тошкентдан ёрдам кутяпти. Лекин ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати уларнинг додига расмий муносабат билдирмади.
Тиббий туризм марказига айланишни кўзлаётган Ўзбекистонда беморларга қалбаки ва муддати ўтган дорилар бериляпти. Охирги ҳафтанинг шов-шувли воқеалари соғлиқни сақлаш тизимидаги чуқур муаммоларни яна бир бор очиб ташлади.
АҚШ матбуотидаги хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ташкиллаштирган Нью-Йорк-Тошкент чартер рейси Трамп маъмурияти ноқонуний муҳожирлар борасида хорижий ҳукумат билан имзоланган келишув доирасида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш жараёни ортидан эътирозлар ва норозиликлар кўпайди.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон шифохоналарида юз берган қатор ўлим ҳолатлари жамоатчилик орасида тиббий хизмат сифати борасида жиддий хавотирларни уйғотган. Айниқса, пластик жарроҳлик амалиётида бундай воқеалар кўп кузатиляпти.
Собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг Ички ишлар идорасига сўроққа чақирилишини "сўз ва ахборот эркинлиги билан боғлиқ фаолиятига босим" дея баҳолади.
"Атроф-муҳитни асраш йили” деб эълон қилинган 2025 йилда Ўзбекистон чигиртка муаммосига дуч келмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 600 гектардан ортиқ дала ва яйловлар зараркунанда ҳужумига учраши мумкин.
Қирғизистонда диний эътиқодига кўра юзини ёпиб юриш ва уйма-уй даъват қилиш таъқиқланди. Қоидага амал қилмаганларга катта жарима солинади.
Россияда мигрантлар учун имтиёзли кўринган, аммо кўплаб саволларни туғдираётган қоида эълон қилинди.
Давомини ўқинг