Озодликка тақдим қилинган расмий ҳужжатдан маълум бўлишича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз маъмуриятининг диний сиёсат учун масъул мулозимини ишдан бўшатган. Бу истеъфо олдинроқ Туркия томонидан Ўзбекистонга топширилган дин уламоси ва блогер Мубашшир Аҳмадга қарши жиноят иши фонида юз бермоқда.
Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида “Air India” ширкатининг учоғи ҳалокатга учради. Самолёт бортида 242 киши бўлган. Ҳиндистон полициясига кўра, учоқ ҳалокатида омон қолганлар йўқ. Хабарларга кўра, учоқ осмонга кўтарилаётган пайтда аҳоли пунктига қулаган.
OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!
Қирғизистон тарихида "Июн воқеалари" ёки "Ўш воқеалари" номи билан муҳрланиб қолган қонли тўқнашувларга 15 йил тўлди.
Ўзбекистон футболи учун тарихий воқеа рўй берди — терма жамоа илк бор ФИФА Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Украинанинг СБУ хавфсизлик хизмати Қрим кўприги устунларини портлатганини билдирди. Украинанинг Суми, Харьков, Одесса, Чернигов шаҳарлари ракета ҳужумига тутилди.
Ўзбекистонлик таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмаднинг ҳибсга олиниши ортида ким турибди? ПИАРдан ҳозир энг кўп фойдаланаётганлар президентнинг қизлари, куёвлари ва ҳукуматнинг энг юқори поғоналаридаги амалдорлари бўлиб қолмоқда.
Давомини ўқинг